locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳоланд АПЛда урилган гуллар сони бўйича Роналдуни ортда қолдирди

Норвегиялик ҳужумчи «Кристал Пэлас»га қарши баҳсда дубл қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
14.12.2025, Як.
Кристал Пэлас
0
Манчестер Сити
3

Англия Премьер-лигасининг 16-тури доирасида «Кристал Пэлас» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда меҳмонлар 3:0 ҳисобига ишончли ғалабани қўлга киритди.

Мазкур баҳсда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд дубл қайд этди ва Англия Премьер-лигаси жамоалари сафида урилган гуллар сони бўйича Криштиану Роналдунинг натижасини ортда қолдирди.

Эндиликда норвегиялик футболчининг «Манчестер Сити» таркибида барча турнирларда ўтказган 168 та учрашувида 147 та гули бор. Таqqослаш учун, Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» сафида ўйнаган даврида 346 та ўйинда 145 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Жорий мавсумда Эрлинг Ҳоланд клуб сафида барча мусобақалар доирасида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 23 та гол урди ҳамда 3 та голли узатма муаллифига айланди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг