locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фоден АПЛда сўнгги тўртта ўйинда олти та гол урди

Англиялик вингер «Кристал Пэлас» дарвозасини ишғол қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фоден АПЛда сўнгги тўртта ўйинда олти та гол урди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
14.12.2025, Як.
Кристал Пэлас
0
Манчестер Сити
3

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Фил Фоден Англия Премьер-лигасида сўнгги тўрт учрашувда олтинчи голини урди. АПЛнинг 16-турида инглиз футболчисининг аниқ зарбаси «шаҳарликлар»га «Кристал Пэлас» устидан йирик — 3:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Фоден 69-дақиқага франциялик яримҳимоячи Райан Шеркининг узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ушбу ўйиндаги яна икки гол «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳисобига ёзилди.

Аввалроқ Фоден 15-турда «Сандерленд»га қарши баҳсда (3:0) гол урган, 14-турда «Фулхэм» билан ўйинда (5:4) ва 13-турда «Лидс»га қарши учрашувда (3:2) дубл қайд этган эди.

Айни вақтда Фил Фоден АПЛнинг жорий мавсумида 7 та гол билан «Манчестер Сити»нинг иккинчи тўпурави ҳисобланади. Жамоа сафида энг кўп гол муаллифи эса 17 та аниқ зарба билан Эрлинг Холанд бўлиб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг