АПЛ. «Ман Сити» сафарда «Кристал Пэлас»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Англия Премьер-лигасининг 16-тури доирасида «Кристал Пэлас» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда меҳмонлар тўлиқ устунликка эришиб, 3:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.
Ҳисоб 41-дақиқада очилди. Норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд аниқ зарбаси билан «Манчестер Сити»ни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда «шаҳарликлар» босимини кучайтирди ва 69-дақиқада инглиз яримҳимоячиси Фил Фоден жамоасининг устунлигини икки бараварга оширди. Учрашув якунларида, 89-дақиқада Холанд пеналтидан гол уриб, дублини расмийлаштирди.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.
Ушбу ғалаба «Манчестер Сити»га мавсум давомида жамғарилган очколар сонини 34 тага етказиш имконини берди. Тенг ўйинлар сонида пешқадам «Арсенал»дан орадаги фарқ икки очкони ташкил этмоқда. «Кристал Пэлас» эса 16 учрашувдан сўнг 26 очко билан турнир жадвалининг бешинчи поғонасида жойлашган.
АПЛ. 16-тур
«Кристал Пэлас» — «Манчестер Сити» 0:3
Голлар: Холанд (41, 89), Фоден (69).