\"Нефтчи\"ни икки расмий шахс тарк этди
PHOTO: Telegram
Фарғонанинг “Нефтчи” клубида фаолият юритаётган икки расмий шахс жамоани тарк этгани ҳақида клуб матбуоти хабар берди:
"2025 йил бошида "Нефтчи" клубига бош менежер вазифасига тайинланган Жаъфар Ирисметов ва спорт директори лавозимига тайинланган Шаҳбоз Бегамов жамоа раҳбарияти билан келишилган ҳолда ўз аризаларига мувофиқ эгаллаб турган вазифаларини тарк этишди.
Уларга жамоада фидойилик ва садоқат билан хизмат қилганликлари учун самимий миннатдорчилик изҳор этиб, келгуси фаолиятларида омад тилаймиз",-деб ёзилади хабарда
Иброҳим Жалолов
Редактор