locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Нефтчи» жамоаси ёзги таътилга чиқди

Жамоа Туркияда йиғин ўтказади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Нефтчи» жамоаси ёзги таътилга чиқди
Фото: Нефтчи ПФК

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувдан сўнг “Нефтчи” жамоамиз қисқа муддатли ёзги таътилга чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Хабарингиз бор 11-июндан футбол бўйича жаҳон чемпионатига старт берилади. Миллий терма жамоамиз ҳам ушбу мундиалда иштирок этиши сабабли Суперлигада танаффус юзага келди. Шу боис жамоамиз аъзоларига қисқа муддатли таътил берилди.

Жамоа бош мураббийи Исломбек Исмоилов бошчилигидаги “Нефтчи” 10-июн куни Туркиянинг Анталия шаҳрида ёзги ўқув-машғулот йиғинига киришади. Режага кўра, жамоа 24-июн куни Ўзбекистонга қайтади.

Шундан сўнг “Нефтчи” Суперлига иккинчи давраси ҳамда мавсумнинг қолган қисмига тайёргарликни ўз қароргоҳида давом эттиради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг