locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Нефтчи» вакиллари Куала-Лумпурга етиб борди

17-август куни мусобақада иштирок этувчи клублар вакиллари учун махсус Club Workshop — клублар семинари ўтказилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Нефтчи» вакиллари Куала-Лумпурга етиб борди
photo: gettyimages

«Нефтчи» клуби вакиллари Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) томонидан ташкил этиладиган AFC Champions League Elite 2026/27 мусобақаси доирасидаги тадбирларда иштирок этиш учун Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрига етиб борди.

Клуб номидан ушбу тадбирларда ижрочи директор Зоҳиджон Ғофуров, матбуот котиби Саидафзал Абдуллаев ҳамда клуб халқаро бўлими вакили Нурилло Субҳонов иштирок этади.

17-август куни мусобақада иштирок этувчи клублар вакиллари учун махсус Club Workshop — клублар семинари ўтказилади.

Семинар давомида иштирокчи клубларга ОФК мусобақаларини ўтказиш тартиби ва талаблари бўйича батафсил маълумот берилади. Жумладан:

— мусобақа ҳақида умумий маълумотлар;
— учрашувларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;
— ҳакамлик;
— хавфсизлик масалалари;
— тижорат тадбирлари;
— трансляция жараёнлари;
— стадион таблосида намойиш этиладиган маълумотлар;
— медиа тадбирлар;
— VAR ва футбол технологиялари;
— тиббиёт ва анти-допинг масалалари;
— AFCAS — ОФК мусобақаларини бошқариш платформасидан фойдаланиш тартиби.

Шунингдек, семинарда AFC Champions League Elite 2026/27 лига босқичи қуръаси қандай тамойиллар асосида ўтказилиши ҳам тушунтирилади.
18-август куни эса AFC Champions League Elite 2026/27 лига босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
«Нефтчи»нинг Осиёнинг энг нуфузли клублар мусобақасидаги рақиблари айнан шу қуръа натижасида аниқланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг