locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Нефтчи» таҳлилчи фаолиятини «Кальяри»да давом эттириши мумкин

«Нефтчи» мураббийлар штаби аъзоси, таҳлилчи (аналитик) мутахассис Факундо Стик ўзаро келишувга кўра жамоадаги фаолиятини якунлади.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
«Нефтчи» таҳлилчи фаолиятини «Кальяри»да давом эттириши мумкин
photo: Neftchi FK

«Нефтчи» мураббийлар штаби аъзоси, таҳлилчи (аналитик) мутахассис Факундо Стик ўзаро келишувга кўра жамоадаги фаолиятини якунлади.

Бунга аргентиналик мутахассиснинг Европанинг топ лигасига йўл олиши сабаб бўлди. Унинг янги манзили А Сериянинг «Кальяри» бўлиши кутилмоқда.

«Факундо Стик жамоамиз сафига мавсум аввалида келиб қўшилган бўлиб, январ ойидан буён бош мураббий Исломбек Исмоилов ва мураббийлар штабига аналитика йўналишида яқиндан ёрдам бериб келди. Унинг замонавий футболга бўлган қарашлари, рақибларни таҳлил қилишдаги тажрибаси ҳамда ўз ишига бўлган профессионал ёндашуви жамоамизнинг кўплаб муваффақиятларида муҳим ўрин тутди.

Мутахассис март ойида жамоамиз билан биргаликда Ўзбекистон суперкубогини қўлга киритиб, клубимиз тарихидаги ёрқин саҳифалардан бирига ўз ҳиссасини қўшди. Қисқа вақт ичида у нафақат малакаи мутахассис, балки жамоамизнинг ҳурматга сазовор инсонларидан бирига айланди.

Факундо Стикага клубимиз номидан фидокорона меҳнати, профессионаллиги ва жамоамиз ривожи йўлида қўшган ҳиссаси учун самимий миннатдорлик билдирамиз.

Келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, янги зафарлар ва ёрқин натижалар тилаб қоламиз!

Раҳмат барчаси учун, Факундо!» — дейилади клуб хабарда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг