locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

НЕФТЧИ ПФК жамоаси футболчилари учун Антидопинг қоидабузарликлари турлари мавзусида анъанавий семинар-тренинг ташкил этилди

Семинар давомида футболчиларнинг антидопинг қоидаларига риоя этиш алоҳида таъкидланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
НЕФТЧИ ПФК жамоаси футболчилари учун Антидопинг қоидабузарликлари турлари мавзусида анъанавий семинар-тренинг ташкил этилди
photo: Neftchi FK

29-март куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро муносабатлар ва мусобақалар бўлими Тиббий координатори Орифжон Шарипов томонидан "НЕФТЧИ" ПФК жамоаси футболчилари учун “Антидопинг қоидабузарликлари турлари” мавзусида анъанавий семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур тадбир доирасида иштирокчиларга антидопинг қоидабузарликларининг асосий турлари, улар учун белгиланган интизомий ва ҳуқуқий жазо чоралари, шунингдек, ADAMS (Anti-Doping Administration and Management System) тизимидан фойдаланиш тартиби юзасидан батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Семинар давомида футболчиларнинг антидопинг қоидаларига риоя этиш бўйича билим ва тушунчаларини мустаҳкамлаш, уларнинг масъулиятини янада ошириш ҳамда халқаро талабларга тўлиқ мос фаолият юритишлари муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг