locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нефтчи мураббийлар штабида фаолият олиб борган тажрибали германиялик мутахассис Ҳайнц-Юрген Геде клуб билан дўстона тарзда хайрлашди

Қисқа вақт давомида жамоамиз билан самарали фаолият олиб борган мураббий Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритишда ўз ҳиссасини қўшди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нефтчи мураббийлар штабида фаолият олиб борган тажрибали германиялик мутахассис Ҳайнц-Юрген Геде клуб билан дўстона тарзда хайрлашди
photo: Neftchi FK

Нефтчи мураббийлар штабида фаолият олиб борган тажрибали германиялик мутахассис Ҳайнц-Юрген Геде клуб билан дўстона тарзда хайрлашди.

Фаолияти давомида мутахассис жамоамизнинг ривожланиши ва юксалиши йўлида ўзининг бой тажрибаси, профессионал ёндашуви ҳамда қимматли маслаҳатлари билан мураббийлар штабига, хусусан бош мураббийимиз Исломбек Исмоиловга яқиндан кўмак бериб келди. Унинг футбол борасидаги билим ва тажрибаси жамоамиз учун муҳим таянчлардан бири бўлди.

Оилавий сабабларни инобатга олган ҳолда Ҳайнц-Юрген Геде жамоамизни тарк этиш қарорига келди. Клуб ушбу қарорни чуқур ҳурмат билан қабул қилди ва қанчалик оғир бўлмасин, мутахассис билан хайрлашишга мажбур бўлмоқда.

Қисқа вақт давомида жамоамиз билан самарали фаолият олиб борган мураббий Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритишда ўз ҳиссасини қўшди. Шубҳасиз, унинг меҳнати ва тажрибаси жамоамиз тарихида унутилмас из қолдиради ҳамда у клубимиз ривожига ҳисса қўшган инсонлар сафидан муносиб ўрин эгаллайди.

“Нефтчи” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда клубнинг барча ходимлари номидан Ҳайнц-Юрген Гедега келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, оилавий хотиржамлик, мустаҳкам соғлик ва омад тилаймиз",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг