locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Нефтчи» мухлислар учун очиқ машғулот ўтказди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Нефтчи» мухлислар учун очиқ машғулот ўтказди
Фото: Нефтчи ПФК

Бугун Фарғонада “Нефтчи” футбол клуби мухлислар учун очиқ машғулот ўтказди. Тадбирнинг асосий мақсади, жамоа тайёргарлик жараёнини очиқ форматда намойиш этиш ва мухлислар билан яқиндан мулоқот қилишдан иборат бўлди.

Машғулот давомида жамоа мураббийлар штаби футболчиларга турли тактик машқларни бажаришда кўрсатмалар беришди. Футболчиларнинг кайфияти юқори бўлиб, машғулот қизғин руҳда ўтди.

Бу тадбирда мухлислар билан бирга таниқли блогер Элмурод Ҳақназаров иштирок этиб, футболчиларимизга янги муваффақиятлар тилади.

Бу каби очиқ машғулотлар мунтазам ўтказилиб, жамоа ва мухлислар ўртасидаги ҳамжиҳатлик янада мустаҳкамланиб бориши ҳақида ишонч билдирилди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг