\"Нефтчи\" мухлислар билан очиқ мулоқот ўтказди
Фарғонанинг “Нефтчи” клуби мухлислари ижтимоий тармоқлар орқали тез-тез чиқишларни амалга оширишяпган эди. Мухлислар баъзан жамоанинг ҳозирги натижаларидан нолийётган бўлса, баъзан ҳакамларга ўз шикоятларини айтиб чиқётган эди.

Бугун Фарғона футбол марказида "Нефтчи" мухлислари билан жамоа масъул ходимларининг очиқ мулоқоти ўтказилди. Қизиқарли ва мазмунли ўтган бу суҳбатда мухлисларни қизиқтирган ва ўйлантираётган саволларга жамоа бош менежери Жафaр Ирисметов ва жамоа спорт директори Шаҳбоз Бегамовлар батафсил жавоб қайтардилар. Бу анжуманда жамоа раҳбарияти билан ишқибозлар ўртасидаги мулоқот тез тез ўтказиб турилиши ва мулоқотлар жамоа фаолиятини оширишга бевосита хизмат қилиши ҳақида келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз “буюк чинорлар” суперлигада олти учрашувдан сўнг, тўққиз очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди, тўплар нисбари тўққизга-тоққиз. Фарғоналикларнинг Ўзбекистон кубоги доирасдаги “Динамо”га қарши баҳси қолдирилганлиги ҳақида sports24.uz сайтимизда хабар бериб ўтган эдик.