Назорат баҳси. «Нефтчи» «Яйпан»ни кичик ҳисобда мағлуб қилди
“Нефтчи” бугунги учрашувни юқори темпда ва фаол ҳужумлар билан бошлади. Ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ вазиятни ўз назоратига олишга интилган футболчилар рақиб мудофаа чизиғини жиддий босим остида ушлаб турди.
Бундай кетма-кет ва тезкор ҳаракатлар тез орада ўз самарасини берди. 17-дақиқада Алишер Одилов индивидуал маҳоратини кўрсатиб, бир нечта ҳимоячиларни алдаб ўтди ва тўпни жарима майдончаси ичидаги Нурбек Сарсенбаевга узатди. Ёш ҳужумчи дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб, имкониятдан унумли фойдаланди ва тўпни дарвоза тўрига жойлади 1:0. Учрашувнинг 31-дақиқасида эса меҳмонлар тезкор қарши ҳужум ташкил этишди. Вазиятни тўғри баҳолаган ва ҳимоячиларнинг очиқ қолган ҳудудидан унумли фойдаланган Акбар Иброҳимжонов жуда қулай позицияга чиқиб борди ва тўпни дарвозага аниқ йўналтирди — 1:1. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди ва жамоалар танаффусга йўл олишди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимида жамоа мураббийлар штаби майдонга бир йўла бир нечта ёш футболчиларни тушириб, улaрга ўз маҳоратларини кўрсатиш ва катта футболда тажриба ортириш учун қулай имконият яратиб беришди. Ёш футболчилар тўп назоратини ўз қўлларида ушлаб, ўйиндаги устунликни тўлиқ сақлаб ҳаракат қилишди. Рақиб дарвозаси олдида кетма-кет хавфли вазиятлар юзага келган бўлса-да, яйпанликларнинг зич мудофааси туфайли ҳисоб узоқ вақт ўзгаришсиз қолди.
Бироқ баҳс тақдири ўйиннинг энг охирги дақиқасида ҳал бўлди. Чап қанотдан тезкорлик билан рақиб жарима майдонига ёриб кирган Ҳуршид Ғиёсов совуққонлик билан ҳаракат қилди. У тўпни дарвозабондан айлантириб, қойилма-қом тарзда тўрига жойлаб қўйди 2:1.
Ушбу сўнгги дақиқадаги гол жамоамизга ғалабани тақдим этди
НАЗОРАТ УЧРАШУВИ
3 июл соат 20:00
Фарғона шаҳар, "Истиқлол" стадиони
"НЕФТЧИ" 2:1
"ЯЙПАН"
Голлар: Нурбек Сарсенбаев, 17'(1:0), Акбар Иброҳимжонов, 31'(1:1), Ҳуршид Ғиёсов, 90'(2:1)
Бош ҳакам: Санжар Раҳмонов
Ёрдамчи ҳакамлар: Шаҳрух Аъзамов, Маҳмуджон Рустамов
"Нефтчи":
45.Акбар Тўраев(16.Иброҳим Шокиров,46), 6.ИброҳимҲалил Йўлдошев(28.Мухаммадқодир Расулжонов,54), 4.Божан Сигер(2.Иззатилло Пўлатов, 46), 20.Анвар Ғофуров, 21.Мухсин Убайдуллаев, 23.Йован Жокич(9.Ҳуршид Ғиёсов, 46), 5.Икром Алибoев(44.Мўминхон Баҳодирхонов,62), 77.Ратиньо(19.Азизбек Эримбетов,62), 7. Аброp Исмоилов(11.Асилбек Жумаев, 46), 22.Алишер Одилов(30.Рустамбек Фомин, 46), 27.Нурбек Сарсенбаев(32.Зоран Марушич,46)
Захирада:
18.Степе Перитса, 8.Владимир Ёвович
Бош мураббий: Исломбек Исмоилов