locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Навбаҳор» - «Нефтчи». Превью

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. «Навбаҳор» - «Нефтчи»
Фото: Навбаҳор ПФК

Суперлиганинг 19-тур доирасидаги марказий учрашув Наманган шаҳрида кечади. Водий дербиси мақомига эга бўлган ушбу беллашувда севимли "Нефтчи" жамоамиз турнир жадвалида олтинчи поғонани эгаллаб келаётган Наманганнинг "Навбаҳор" клуби меҳмони бўлади.

Статистикага назар ташласак, миллий чемпионатимиз доирасида жамоалар 61 марта тўқнашган бўлиб, 15 та баҳсда "Навбаҳор" ғолиб бўлган, 27 та ўйинда "Нефтчи" устун келган, 19 та беллашувда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Умумий тўплар нисбати 62-87 фарғоналиклар фойдасига.

Ўзаро учрашувларда "Навбаҳор"нинг энг йирик ғалабаси 3:0," Нефтчи"нинг энг йирик ғалабаси 4:1 ҳисобида қайд этилган.

Маълумот учун: Фарғонада кечган биринчи давра беллашувида нефтчилар Билолҳон Тошмирзаев ҳамда Зоран Марушичнинг дубли эвазига "Навбаҳор"ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратишган.

Наманганда бўлиб ўтган охирги 5 учрашув натижалари қуйидагича

19.05.2024.
"Навбаҳор"-"Нефтчи" 1:0
01.12.2023.
"Навбаҳор"-"Нефтчи" 1:1
17.05.2022.
"Навбаҳор"-"Нефтчи" 0:0
29.04.2018.
"Навбаҳор"-"Нефтчи" 1:1
16.03.2017.
"Навбаҳор"-"Нефтчи" 1:1

Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳрида ўтказиладиган учрашувни Акобир Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Учрашув соат 18:00 да бошланади.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг