«Навбаҳор» бразилиялик ҳимоячи билан шартнома имзолади
Фото: Getty Images
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби давралар оралиғида ўз сафига бразилиялик ҳимоячи Жулио Сезарни қўшиб олди.
28 ёшли ҳимоячи ўтган мавсумни Таиланднинг "Утҳаи Таи" жамоасида ўтказди.
Шунингдек, Украина, Индонезия, Испания ва Беларус чемпионатларида ҳам ўйнаган.
192 см футболчи тез орада "лочинлар" сафига бориб қўшилади.
Трансфермаркт портали Сезарнинг бозор қийматини 350 минг еврога баҳолаган.
Баҳром Бобонов
Редактор