«Насаф» Неъматов билан шартномани узайтирди
Томонлар 1 йиллик шартномага имзо чекди.
Фото: Насаф ПФК
«Насаф» бугун жамоанинг асосий дарвозабони, миллий жамоа аъзоси Абдувоҳид Неъматов билан ҳам 1 йиллик шартномага имзо чекилди.
"Ўзининг сейвлари ва голлари билан қалбимиздан чуқур жой эгаллаган дарвозабонимизга клубимиз билан бирга яна кўплаб совринлар ютишига тилакдошмиз! Мухлисларингни ажойиб ва ёрқин ўйинларинг билан хушнуд этишда давом эт, Абдувоҳиджон!", — дейилади "аждарлар" расмий сайти тарқатган хабарда.
Аввалроқ клуб Шароф Муҳитдинов билан ҳам шартнома имзолаган ва буни эълон қилганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист