«Насаф» иккинчи даврага тайёргарликни бошлади
Фото: Насаф ПФК
Қисқа танаффусдан сўнг “Насаф” Қаршидаги базасида йиғилиб, Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарлик ишларини бошлади.
Машғулотлар доирасида “Насаф” Қаршида “Машъал” ва “Шўртан” жамоаларига қарши назорат учрашувларида майдонга тушади.
Шунингдек, Тошкентда ҳам бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” Суперлига турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист