locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мухсин Убайдуллаев навбатдаги икки мавсумда буюк чинорлар сафида фаолият олиб боради

Футболчи ушбу мавсумда Суперлига доирасида 27 учрашувда майдонга тушиб, жами 2387 дақиқа ҳаракат қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мухсин Убайдуллаев навбатдаги икки мавсумда буюк чинорлар сафида фаолият олиб боради
photo: Neftchi FK

Фарғоналикларнинг ҳимоя қўрғонида ўзининг ишончли ва сифатли ўйини билан Нефтчининг чемпион бўлишига муносиб ҳисса қўшган тажрибали ҳимоячи Мухсин Убайдуллаев навбатдаги икки мавсумда буюк чинорлар сафида фаолият олиб боради.

Мухсин Убайдуллаев ушбу мавсумда Суперлига доирасида 27 учрашувда майдонга тушиб, жами 2387 дақиқа ҳаракат қилган. Унинг барқарор ва профессионал ўйини жамоанинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлайди ва рақибларга қарши ишончли ўйин намойиш этади.

"Ишонамизки, Мухсин Убайдуллаев янги мавсумда ҳам жамоамиз таркибида ишончли ўйини билан мухлисларни хурсанд этишда давом этади ва жамоанинг юксак мақсадларига эришишда муҳим роль ўйнайди.

Футболчига клубимиз сафида омад, соғлиқ ва ёрқин ғалабалар тилаймиз",-дея ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг