locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуриньо: «Ғалабага кўпроқ лойиқ эдик. Лекин рақиб ҳам ёмон ўйнамади»

Мадрид клуби устози «Эспаньол»га қарши баҳсдан сўнг фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Моуриньо: «Ғалабага кўпроқ лойиқ эдик. Лекин рақиб ҳам ёмон ўйнамади»
ФОТО: Getty images
Испания Ла Лигаси
22.08.2026, Як.
Эспаньол
1
Реал Мадрид
2

«Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Ла Лига доирасида «Эспаньол» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Менимча, бугун биз ғалабага лойиқ эдик. Аммо «Эспаньол» мағлубиятга лойиқ эмасди. Иккинчи бўлимни жуда яхши ўтказдик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик. Рақиб жуда тартибли ҳаракат қилди. Бундай учрашувда мағлуб бўлиш улар учун қанчалик аламли эканини тушунаман.

Захирадаги футболчилар ҳар доим майдонга тушиб, жамоага ғалаба қозонишда ёрдам бериши мумкин. Бу жуда муҳим уч очко», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини Madrid Xtra келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Моуринью ёз бошида «Реал»га қайтди. У аввал 2010–2013 йиллар давомида Мадрид клубини бошқарган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг