locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Реал» сўнгги дақиқадаги гол эвазига «Эспаньол»ни мағлуб этди

Жозенинг қайтиши муваффақиятли кечди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига. «Реал» сўнгги дақиқадаги гол эвазига «Эспаньол»ни мағлуб этди
ФОТО: Getty images
Испания Ла Лигаси
22.08.2026, Як.
Эспаньол
1
Реал Мадрид
2

Испания Ла Лигасининг 2-туридан ўрин олган «Эспаньол» — «Реал» учрашуви якунланди. Барселонадаги «Корнелья-Эль Прат» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Меҳмонлар 9-дақиқада Жуд Беллингемнинг голи эвазига ҳисобни очди. 30-дақиқада «Эспаньол» ярим ҳимоячиси Алекс Калатрава мувозанатни тиклади. Ўйиннинг 90-дақиқасида эса Карлос Эспи ҳал қилувчи голни киритиб, «Реал»га ғалаба келтирди.

«Қаймоқранглилар»нинг 1-турда «Реал Сосьедад»га қарши ўйини 26-августга қолдирилган эди. «Эспаньол» эса янги мавсумдаги илк учрашувида «Леванте»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Кейинги турда «Эспаньол» 29-август куни «Реал Сосьедад» билан учрашади. «Реал» эса 30-августда «Малага»га қарши майдонга тушади.

Ла Лига. 2-тур
Эспаньол – Реал 1:2
Голлар
: Калатрава 30 – Беллингем 9, Эспи 90

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг