Луис де ла Фуэнте: «Бугун биз вазиятга мослаша оладиган Испанияни кўрдик»
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Миллатлар лигасининг биринчи турида Англия устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.
«Бу жамоанинг мақсадлари катта ва у ғалаба қозонишдан тўхташни истамайди. Айрим вазиятларда Англия футболчиларининг иқтидорига қарши туришимиз ва сабр қилишимизга тўғри келди. Аммо, менимча, бугун биз вазиятга мослаша оладиган Испанияни кўрдик», — дея мураббийнинг сўзларини Marca келтирмоқда.
Англия икки марта гол урганидан кейин танаффусдаги суҳбат ҳақида:
«Танаффус пайтида шундай дедик: беш-олти дақиқани ҳисобга олмаганда, ўйин назоратимиз остида бўлди. Яхши вазиятлар яратдик, фақат шу руҳда давом этишимиз керак эди. Биз бу жамоа ҳеч қачон таслим бўлмаслигини яна бир бор исботлашни жуда хоҳлаймиз».
Алмаштиришлардан кейин жамоа қандай ўзгаргани ҳақида:
«Испаниялик футболчилардан иборат шунчалик катта таркибимиз борлигидан бахтиёрмизки, уларнинг ҳар бири майдонга тушиб, ўз вазифасини бажариши ва шериги энди бера олмайдиган нарсани жамоага тақдим этиши мумкин. Улар буни қандайдир ақлбовар қилмас даражада табиий тарзда амалга оширишмоқда».
Испания терма жамоаси мусобақадаги навбатдаги учрашувини 29 сентябрь куни Хорватияга қарши ўтказади.