Кейн: «Муҳим зоналарда жуда кўп хатога йўл қўйдик
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн Испанияга қарши Миллатлар лигаси учрашувидаги 2:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйин жуда кескин кечди. Ҳаммаси бутунлай бошқача якунланиши ҳам мумкин эди. Биз яхшироқ ўйладик, айниқса биринчи бўлимнинг охирги қисмида. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқаси ҳам жуда яхши ўтди — рақибга кучли босим ўтказдик.
Ёмон бошланишдан кейин ўзимизни яхши томондан кўрсата олдик. Аммо ноқулай пайтда ўтказиб юборилган омадсиз голдан кейин ўйинга қайтиш қийин бўлди. Муҳим зоналарда жуда кўп хатога йўл қўйдик ва бу бизга натижа қимматига тушди.
Биз амалдаги жаҳон чемпионларига қарши ўйнадик. Шунга қарамай, учрашувда ижобий жиҳатлар ҳам кўп бўлди», — деди Кейн The Touchline нашрига берган интервьюсида.
Англия терма жамоаси навбатдаги учрашувини 29 сентябрь куни сафарда Чехияга қарши ўтказади.