locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миллатлар лигаси. Испания голлар шоуида Англиядан устун келди, Хорватия Чехияни мағлуб этди

Кейн пенальтидан фойдалана олмади. Модрич эса 41 ёшида хорватияликлар сафида гол урди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Миллатлар лигаси. Испания голлар шоуида Англиядан устун келди, Хорватия Чехияни мағлуб этди
photo: gettyimages
УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
26.09.2026, Як.
Англия
2
Испания
3

Миллатлар лигаси. Испания голлар шоуида Англиядан устун келди, Хорватия Чехияни мағлуб этди

Кейн пенальтидан фойдалана олмади. Модрич эса 41 ёшида хорватияликлар сафида гол урди.

Европада Миллатлар лигаси 1-тур учрашувлари давом этмоқда. Англия Лондонда Испанияга қарши беллашди. Голларга бой кечган баҳсда «қизил фурия» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Гордон ва Кейн инглизлар сафида голларга муаллифлик қилди. Гарри иккинчи бўлимда пенальтидан фойдалана олмади. Ямал, Баэна ва Оярсабал испанияликларнинг голларини урди.

Хорватия Прагада Чехиядан устун келди. 41 ёшли Лука Модрич беллашувда ажойиб гол уришга муваффақ бўлди.

Миллатлар Лигаси. 1-тур
Англия — Испания 2:3
Голлар:
Гордон 36, Кейн 40 – Ямал 2, Баэна 60, Оярсабал 74.
Англия: Траффорд, Конса, Гехи, О'Райли, Куанса, Андерсон, Сака (Гиббс-Уайт, 83), Беллингем, Гордон (Роджерс, 70), Льюис-Скелли (Гарнер, 70), Кейн (Калверт-Льюин, 83).
Испания: Симон, Эрик Гарсия, Лапорт, Кукурелья, Родри, Руис (Педри, 70), Ольмо (Мерино, 82), Ямал, Уильямс (Баэна, 55), Торрес (Оярсабал, 55).
Огоҳлантиришлар: О'Райли 67, Гехи 69, Беллингем 81.
Фойдаланилмаган пенальти: Кейн 54.

Чехия – Хорватия 1:2
Голлар:
Карабец 54 – Модрич 47, Пашалич 77
Хорватия – Ливакович, Станишич, Вускович, Гвардиол, Перишич, Модрич (Мичич, 76), Ковачич, Л. Сучич (Пашалич, 63), Р. Сучич, Иванович (М.Пашалич, 63), Матанович (Будимир, 63).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг