locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Левандовски фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

«Барселона» поляк ҳужумчиси билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Левандовски фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби мавсум якунида шартномаси тугайдиган поляк ҳужумчи Роберт Левандовски билан янги битим имзоламасликка қарор қилди. Бу ҳақда Fanatik нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 37 ёшли форвардга «Фенербаҳче» қизиқиш билдирмоқда ва унга яхши молиявий шартларни таклиф қилишга тайёр.

Шунингдек, Левандовскига Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ футболчининг ўзи ҳозирча ушбу мамлакатда фаолиятини давом эттириш истагида эмас.

Маълумот учун, поляк ҳужумчи жорий мавсум барча турнирларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол муаллифлик қилди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 10 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг