locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. Еттита гол уриган ўйинда “Барселона” “Сельта”ни мағлуб этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига. Еттита гол уриган ўйинда “Барселона” “Сельта”ни мағлуб этди
ФОТО: FourFourTwo
Испания Ла Лигаси
19.04.2025, Як.
Барселона
4
Сельта
3

Испания Ла Лигасининг 32-турида ўрин олган баҳсда “Барселона” ўз майдонида “Сельта”ни қабул қилиб, 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Ферран Торрес 12-дақиқада ҳисобни очди. Бироқ “Сельта” бу голга 3 та гол билан жавоб берди.

Шундан сўнг, каталонияликлар ўзларига келди ва бирин-кетин ҳужумларни уюштириб бошлади. Бу эса ўз самарасини бермасдан қолмади.

64-дақиқада Дани Олмо ҳисобни қисқартирган бўлса, 68-дақиқада Рафинья орадаги мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда, яъни 90+8-дақиқада “Барселона” пенальти ишлади ва 11 метрлик нуқтадан Рафинья жамоасининг ғалаба голини урди.

Шу тариқа, “Барселона” ушбу ғалаба орқали ўз очколари ҳисобини 73 тага етказиб олиб, пешқадамликни мустаҳкамлади. “Сельта” эса 43 очко билан 7-ўринни банд этиб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг