Ҳанси Флик Ла Лига раҳбариятини танқид қилди
Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жорий мавсум тақвими учун Ла Лига раҳбариятини танқид қилди.
“Биласизми, “Барселона” сўнгги икки ҳафтада нечта ўйин ўтказди? “Интер”га қарши ўйинимизда ҳам худди шундай ҳолат такрорланади. “Боруссия”га қарши ўйинда сўнг жамоа соат эрталаб 3 да қайтиб келиб, соат 5 да ухлашга ётди. Бу фақат Ла Лигада содир бўлади.
Бошқа лигалар Чемпионлар Лигаси ўйинлари вақтида ўз клубларини ҳимоя қилади. Аммо дам олишга вақтимиз йўқ. Тақвим ҳақида қарор қабул қиладиганлар бу ҳақда ҳеч нарсани тушунишмайди. Биз ҳозир энг яхши формада эмасмиз, лекин мен ярим финалга чиққанимиз учун жамоам билан фахрланаман.
Агар мавсум бошида кимдир бизга “Барселона” Испания Кубоги финалига, Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқади ва Ла Лигада пешқадам бўлади, деб айтганидан, ишонмаган бўлардик. Жамоа фақат битта ўйинда мағлуб бўлди”, - дейди Флик.
Маълумот учун, “Барселона” ўзининг навбатдаги ўйинини эртага, 19-апрел куни “Сельта”га қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:15 да старт олади.