La Liga. «Барселона» сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига ғалаба қозониб, 1-ўринга кўтарилди
Испания Ла Лигаси 9-туридан ўрин олган баҳсда «Барселона» ўз майдонида «Жирона»ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобига ғалаба қозонди.
Дастлаб Педри 13-дақиқада каталонияликларни олдинга олиб чиқди. 20-дақиқада Аксел Витсел мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Роналд Араухо мезбонларга ғалаба тақдим этган гол муаллифига айланди.
Шу тариқа, «Барселона» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 22 тага етказиб, онлайн турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. «Жирона» эса 6 очко билан 19-ўринда бормоқда.
La Liga. 9-тур
«Барселона» — «Жирона» 2:1
Голлар: Педри (13), Араухо (90+3) — Витсел (20).
Барселона — Шесни, Бальде (Мартин, 76), Кубарси, Педри (Кристенсен, 64), Ямал (Баржи, 64), Решфорд, Касадо (Араухо, 82), Де Йонг, Кунде, Гарсия, Фернандес (Фермин, 46).
Жирона — Гассанига, Ринкон, Рока (Асприлья, 69), Арнау (Курума, 80), Порту (Сиганков, 63), Рейс, Блинд, Ванат (Стуани, 69), Витсел, Хил (Солис, 63), Морено.