locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон кубоги. Гулистон қайта ташкил этилганидан сўнг биринчи уринишдаёқ D гуруҳида 6 очко тўплаб, плей-оффга йўлланма олди

Ўзбекистон кубоги 3-турида «Гулистон» футбол клуби Суперлигининг 11 та туридан сўнг 3-ўринда бораётган ва ўтган йилги турнир финалчиси «Бухоро»ни уйда қабул қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон кубоги. Гулистон ўтган йилги финалчини йирик ҳисобда енгиб, плей-оффга йўлланма олди
photo: Guliston FK

Ўзбекистон кубоги 3-турида «Гулистон» футбол клуби Суперлигининг 11 та туридан сўнг 3-ўринда бораётган ва ўтган йилги турнир финалчиси «Бухоро»ни уйда қабул қилди.

Беллашув муросасиз ва курашларга бой тарзда кечди ва унда мезбонлар 4:1 ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйинда дастлаб меҳмонлар 9-дақиқада Шаҳзодбек Убайдуллаевнинг голидан сўнг ҳисобни очди. 27-дақиқада Алишер Собиржонов супергол уриб, мувозанатни тиклади. Биринчи бўлимнинг сўнггида эса Асилбек Умирзоқов танаввусга устунлик билан йўл олишини таъминлади.

Иккинчи бўлимни фаол бошлаган гулистонликлар Суперлига жамоасидан асло қолишмасдан ҳаракат қилди. 72-дақиқада Умирзоқов дублни расмийлаштирди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Шохназар Норбеков рақиб кипери билан яккама-якка чиқиб бориб, Ширинбой Абдуллаевни ожиз қолдирди.

Шу тариқа, Гулистон қайта ташкил этилганидан сўнг биринчи уринишдаёқ D гуруҳида 6 очко тўплаб, плей-оффга йўлланма олди.

Ўзбекистон кубоги. 3-тур
ГУЛИСТОН — Бухоро 4:1 (2:1)
26-май. «Янгиер». «Марказий» ўйингоҳ.
550 томошабин.
Голлар:
Шаҳзодбек Убайдуллаев, 9 (0:1), Алишер Собиржонов, 27 (1:1), Асилбек Умирзоқов, 45+2 (2:1), Асилбек Умирзоқов, 72 (3:1), Шохназар Норбеков, 76 (4:1)

Бош ҳакам:
Диас Галейев
Ёрдамчи ҳакамлар:
Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов
Захира ҳаками:
Санжар Ахмадов
Назоратчи:
Зокир Қодиров
Комиссар:
Диёр Хотамқулов.

Гулистон —
12.Сарвар Ҳусанов, 3.Аслиддин Смоилов, 5.Озодбек Раҳабов, 8.Буният Шодиев, 9.Алишер Собиржонов (14.Исроил Маликов, 87), 10.Шохназар Норбеков (15.Беҳруз Абдуллаев, 83), 11.Азамат Абдуҳалилов, 17.Ихтиёр Тошпўлатов, 19.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 21.Асилбек Умирзоқов (25.Шоҳжахон Юнусов, 90+4), 23.Турдибек Оманов.

Захира:
16.Асадбек Эргашев, 2.Хуршид Одилжонов, 7.Муҳаммад Исаев, 18.Отабек Исматуллаев, 20.Отабек Қобулов, 22.Азимжон Маматқулов.

Бухоро —
1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Велко Филипович, 5.Сардор Қулматов (11.Темур Мамасидиқов, 46), 6.Равшан Хайруллаев, 7.Хуршидбек Мухторов, 10.Шаҳзод Убайдуллаев (70.Оғабек Маҳмадаминов, 75), 21.Михеил Башелеишвили (8.Анваржон Жўраев, 64), 27.Муҳаммад Ёлдошев, 78.Владимир Родич (77.Асилбек Қаюмов, 75), 88.Доминик Бегич (22.Асадбек Жўрабоев, 64), 97.Шаҳбоз Жўрабеков.

Огоҳлантиришлар:
Асилбек Умирзоқов 90+3 – Сардор Қулматов 44, Велко Филипович 72.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг