Аббос Эргашев: «Рақибга мос тактика ишлаб чиққан эдик. Бу режалар ҳаммаси ўхшади»
Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган «Гулистон» - «Бухоро» (4:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Аббос Эргашев ўз фикрларини билдирди.
«Сирдарёлик барча мухлисларни табриклайман. Клуб раҳбарлари, вилоятдаги футболга алоқадор инсонларни ғалаба билан қутлайман. Ўйинга келсак, рақибга мос тактика ишлаб чиққан эдик. Ўйлайманки, бу режалар ҳаммаси ўхшади. Рақиб Суперлига жамоаси бўлгани сабабли таркиб тўлиқ кучли эди. Биз қарши ҳужум тактикасига ўтиб, учрашувда ғалаба қозондик.
Рақиб жамоанинг мағлубиятига нима сабаб бўлганини айта олмайман. Билганим шуки, биз ғалаба қозонишни жуда истаган эдик. Бунга эришиш учун охиригача ҳаракат қилдик ва якунда мақсадга эришдик», — деди Эргашев ўйиндан кейинки матбуот анжуманининг иккинчи қисмида.