locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Коло Муани «Арсенал»га қарши ўйинда майдонга қайтиши мумкин

«Тоттенхэм» ҳужумчиси ноябрь ойи бошида жағидан жароҳат олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Коло Муани «Арсенал»га қарши ўйинда майдонга қайтиши мумкин
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
23.11.2025, Як.
Арсенал
4
Тоттенҳэм
1

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Рандал Коло Муани махсус ҳимоя ниқобида машғулотларни давом эттирмоқда. Клуб уни шимолий Лондон дербисида — «Арсенал»га қарши баҳсда майдонга қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Goal нашри хабар берди.

Маълумки, франциялик футболчи шу ой бошида «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашувда Харри Магуайр билан тўқнашиб кетгани оқибатида жағидан жароҳат олган эди. Коло Муани операциясиз тикланишга муваффақ бўлди ва энди қайта сафга қўшилиш учун тайёргарлик олиб бормоқда.

Жорий мавсумда Коло Муани «Тоттенхэм» сафида барча мусобақалар доирасида 8 ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширди.

Франциялик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, Коло Муанининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг