locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» мағлубиятсиз сериясини 15 ўйинга етказди

Лондонликлар АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» мағлубиятсиз сериясини 15 ўйинга етказди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
23.11.2025, Як.
Арсенал
4
Тоттенҳэм
1

Лондоннинг «Арсенал» клуби жорий мавсумда ўзининг ҳайратланарли натижаларини давом эттирмоқда.

Микел Артета жамоаси Англия Премьер-лигасининг 12-туридан ўрин олган дербида «Тоттенхэм»ни 4:1 ҳисобига мағлуб этиб, мағлубиятсиз сериясини янада узайтирди.

Бу ғалаба «канонирлар»нинг барқарор формасини яна бир бор тасдиқлади. Жамоа 31 августдан буён мағлубият нималигини билмаяпти — шу вақт ичида лондонликлар 13 та ғалаба қайд этди ва икки бор дуранг ўйнади. Натижада «Арсенал» 29 очко билан АПЛ жадвалида пешқадамликни мустаҳкамлаб турибди.

Иккинчи ўринда эса 23 очкога эга «Челси» бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг