«Арсенал» сўнгги етти йил ичида илк бор «Тоттенҳэм» дарвозасини 4 бор ишғол этди
Сўнгги марта бундай кўрсаткич 2018 йилнинг 2 декабрида кузатилганди.
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
23.11.2025, Як.
Арсенал
4
Тоттенҳэм
1
Якшанба оқшомида «Арсенал» ўз майдонида «Тоттенҳэм»ни 4:1 ҳисобида енгиб, АПЛ жадвалида рақобатчиси «Челси»дан олти очко олдинга чиқиб олди.
Дербида Эберечи Эзе хет-трик қайд этди, яна бир голни Леандро Троссар урди. «Шпорлар» таркибида эса Ричарлисон ягона жавоб тўпига муаллифлик қилди.
Статистик маълумотга кўра, «Арсенал» «Тоттенҳэм»га сўнгги етти йил давомида бир ўйинда тўрт гол ура олмаган эди. Бу натижа охирги бор 2018 йил 2 декабрда қайд этилганди.
Ўша учрашувда «канонирлар» 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган, голларни Пьер-Эмерик Обамеянг, Александр Ляказет ва Лукас Торрейра киритган. «Тоттенҳэм» сафида эса Эрик Дайер ва Харри Кейн гол муаллифи бўлган.
Насрулло Каримов
Журналист