Кападзе, Боймуродов ва «Каттақўрғон» жамоалари жаримага тортиилди
Жорий йилнинг 25-май санаcида Лига қошидаги Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мазкур санагача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистон Суперлигаси, Ўзбекистон Кубоги, Про лига, Биринчи лига ҳамда U19 чемпионати учрашувларида иштирокчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар юзасидан қарор чиқарилди.
Суперлига
Насаф - Навбаҳор
Суперлига 11-тури доирасидаги “Насаф” – “Навбаҳор” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби бош мураббийи Темур Кападзе Суперлига регламентининг 22.10-бандини бузгани, яъни учрашув қайдномасига ҳакамлик юзасидан эътироз киритмасдан туриб, учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида “Championat.asia” сайтига ҳакамлар хатти-ҳаракати бўйича ўз эътирозларини билдириб интервью бергани, бу билан ҳакам қарорига шикоят бериш тартибини бузгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “Навбаҳор” футбол клуби мураббийи Темур Кападзега нисбатан жарима интизомий жаза чораси қўллансин.
Ўзбекистон Кубоги
Олимпик-МобиUZ – Машъал
Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасидаги “Олимпик-Мобиуз” – “Машъал” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+3-дақиқасида “Машъал” футбол клуби футболчиси Маҳмуд Жўрабоев тўпсиз вазиятда рақиб жамоа футболчисининг юзига боши билан зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Машъал” футбол клуби футболчиси Маҳмуд Жўрабоевга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
Жайҳун – Қизилқум
Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасидаги “Жайҳун” – “Қизилқум” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 83-дақиқасида “Қизилқум” футбол клуби футболчиси Акмалжон Музаффаров тўпсиз вазиятда рақиб жамоа футболчисининг юзига қўли билан зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Қизилқум” футбол клуби футболчиси Акмалжон Музаффаровга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жаза чораси қўллансин.
Сўғдиёна – Олимпик-МобиUZ
Ўзбекистон кубоги 3-тури доирасидаги “Сўғдиёна” – “Олимпик-Мобиуз” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 88-дақиқасида “Олимпик-Мобиуз” футбол клуби расмийси Андрей Микляев ёрдамчи ҳакам шаънига номақбул сўзлар ишлатиб, ҳақорат қилгани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 63-моддасига асосан “Олимпик-Мобиуз” футбол клуби расмийси Андрей Микляевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
Ўзбекистон кубоги 3-тури доирасидаги “Сўғдиёна” – “Олимпик-Мобиуз” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра “Сўғдиёна” мезбонлигида ўтган баҳсда стадион интернет билан таъминланмагани, ушбу ҳолат стадионга ташриф буюрган Кўчма Телевизион Станция (КТС) учрашувни тўғридан-тўғри эфирга узатиб бера олмаганига сабаб бўлгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “Сўғдиёна” футбол клубига жарима интизомий жазоси қўллансин.
Каттақўрғон – Сурхон
Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасидаги “Каттақўрғон” – “Сурхон” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра “Каттақўрғон” футбол клуби учрашув комиссари учун белгиланган компьютер ва принтер соз ҳолатда эмаслиги, компьютер ва принтер ишламай қолгани учрашув комиссарининг фаолиятига таъсир кўрсатгани ва якунда ушбу ҳолат учрашувни кеч бошланишига сабаб бўлгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 73-моддасига асосан “Каттақўрғон” футбол клубига жарима интизомий жазоси қўллансин.
Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасидаги “Каттақўрғон” – “Сурхон” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув тугагандан сўнг “Сурхон” футбол клуби футболчиси Отабек Боймуродов спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракати, яъни, “Сурхон” футбол клуби мухлислари билан тортишиб қолиб, мухлисларга қаратилган қўл ишораларини кўрсатиб, ҳақоратли сўзлар ишлатгани ва тартибсизлик келтириб чиқаргани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 68-моддасига асосан “Сурхон” футбол клуби футболчиси Отабек Боймуродовга нисбатан жарима интизомий жаза чораси қўллансин.
Про лига
Ғазалкент – ТерДУ
Про лига 7-тури доирасидаги “Ғазалкент” – “ТерДУ” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувдан сўнг Бунёдкор стадионининг CIP секторидаги мухлислар майдонга қаратилган турли буюмлар, хусусан, елим идишларни улоқтиргани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 79-моддасига асосан “Ғазалкент” футбол клубига жарима интизомий жазоси ҳамда “Ғазалкент” футбол клубининг келгуси битта уй учрашувида стадионнинг CIP, 1A, 1B, 1C ва 1D секторларига томошабинларнинг киришига тақиқ қўйиш интизомий жаза чораси қўллансин.
Про лига 7-тури доирасидаги “Ғазалкент” – “ТерДУ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+2-дақиқасида “ТерДУ” футбол клуби футболчиси Улуғбек Ўринбоев ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “ТерДУ” футбол клуби футболчиси Улуғбек Ўринбоевга нисбатан жарима интизомий жаза чораси қўллансин.
Республика ФА – Лочин
Про лига 7-тури доирасидаги “Республика ФА” – “Лочин” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+5-дақиқасида “Лочин” футбол клуби футболчиси Сардорбек Саидов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Лочин” футбол клуби футболчиси Сардорбек Саидовга нисбатан жарима интизомий жаза чораси қўллансин.
Жайҳун – Металлург
Про лига 7-тури доирасидаги “Жайҳун” – “Металлург” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 18-дақиқасида “Жайҳун” футбол клуби футболчиси Жасурбек Ўмрзақов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Жайҳун” футбол клуби футболчиси Жасурбек Ўмрзақовга нисбатан жарима интизомий жаза чораси қўллансин.
Арал – Яйпан
Про лига 7-тури доирасидаги “Арал” – “Яйпан” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 28-дақиқасида меҳмон жамоа футболчиси А.Абдурашидов автогол қайд этгани, стадион сухандони автогол муаллифини стадионда эълон қилиб, бир неча бор такрорлагани, стадион сухандонининг мазкур ҳаракатлари рақиб жамоа вакилларига нисбатан провокацион тус касб этган бўлиб, бу ўз навбатида стадиондагимухит кескинлашишига, тартибсизлик юзага келишига ҳамда рақиб жамоа мураббийлар штаби ва футболчиларининг эътироз билдиришига сабаб бўлгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “Арал” футбол клубига жарима интизомий жаза чораси қўллансин.
Биринчи лига
Дўстлик - Ҳавоканд
Биринчи лига 5-тури доирасидаги “Дўстлик” – “Ҳавоканд” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувдан сўнг “Ҳавоканд” футбол клуби футболчилари ва расмийлари майдонни тарк этаётган ҳакамлар бригадасига провокацион хатти-ҳаракатларни амалга ошириб, ҳакамларни ҳақорат қилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 63-моддасига асосан “Ҳавоканд” футбол клубига жарима интизомий жаза чораси қўллансин.
Фарғона ФА – Наманган ФА
Биринчи лига 5-тури доирасидаги “Фарғона ФА” – “Наманган ФА” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра “Наманган ФА” Биринчи лига регламентининг 14.10-бандини бузгани, яъни клуб учрашув қайдномасига клуб шифокорини киритиши кераклиги белгиланган бўлсада, шифокорни учрашувга олиб келмагани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “Наманган ФА” футбол клубига жарима интизомий жаза чораси қўллансин.
Навоий ФА – Насаф ФЖ
Биринчи лига 6-тури доирасидаги “Навоий ФА” – “Насаф ФЖ” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра “Навоий ФА” Биринчи лига регламентининг 14.10-бандини бузгани, яъни клуб учрашув қайдномасига клуб шифокорини киритиши кераклиги белгиланган бўлсада, шифокорни учрашувга олиб келмагани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “Навоий ФА” футбол клубига жарима интизомий жазоси қўллансин.
Гулистон – Сирдарё ФА
Биринчи лига 6-тури доирасидаги “Гулистон” – “Сирдарё ФА” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра “Гулистон” футбол клуби мезбонлигида ўтган учрашувга тез тиббий ёрдам машинаси ва ходимлари 30 дақиқа стадионга кеч келишгани сабабли учрашув 30 дақиқа кеч бошлангани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “Гулистон” футбол клубига жарима интизомий жаза чораси қўллансин.
Локомотив ФЖ – Тошкент ФА
Биринчи лига 5-тури доирасидаги “Локомотив ФК” – “Тошкент ФА” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 22-дақиқасида “Тошкент ФА” футбол клуби футболчиси Жавоҳир Олимов тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб жамоа футболчисининг оёғига зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Тошкент ФА” футбол клуби футболчиси Жавоҳир Олимовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жаза чораси қўлланилсин.
Сирдарё ФА – Жиззах ФА
Биринчи лига 5-тури доирасидаги “Сирдарё ФА” – “Жиззах ФА” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+3-дақиқасида “Жиззах ФА” футбол клуби мураббийи Олим Кушбаков заҳира ҳаками шаънига номақбул сўзлар ишлатиб ҳақорат қилгани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Жиззах ФА” футбол клуби мураббийи Олим Кушбаковга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жаза чораси қўлланилсин.
Аҳмедов ФК – Бунёдкор ФЖ
Биринчи лига 6-тури доирасидаги “Аҳмедов ФК” – “Бунёдкор ФЖ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 52-дақиқасида “Бунёдкор ФЖ” футбол клуби футболчиси Шаҳобиддин Поўлатов қўли билан рақиб жамоа футболчисининг юзига ургани учун қизил карточка кўрсатилгани, заҳира ҳакамининг кўрсатмасига биноан ушбу футболчи майдонни тарк этаётганда “Аҳмедов ФК” футбол клуби футболчиси Ҳумоюн Синдаров уни урмоқчи бўлгани ва ушбу футболчига ҳам қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Бунёдкор ФЖ” футбол клуби футболчиси Шаҳобиддин Поўлатовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жаза чораси қўлланилсин.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Аҳмедов ФК” футбол клуби футболчиси Ҳумоюн Синдаровга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жаза чораси қўлланилсин.