Камолиддин Тожиев октябрь ойининг энг яхши мураббийи
Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар берди.
Фото: Пахтакор ПФК
"Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев октябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.
Маълумот учун, Тожиев ўтган ой "шерлар" билан 4 та ўйин ўтказиб, 4 марта ғалаба қозонди ва тўплар фарқи 9:0.
У соврин учун курашда "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев (3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 6:3) ва "Нефтчи" устози Виталий Левченкони (3 ўйин, 3 ғалаба, тўплар фарқи 5:0) ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" навбатдаги учрашувни 20 ноябрь куни "Жар"да "Насаф"га қарши ўтказади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист