Ислом Кенжабоев \"Насаф\"ни тарк этди
Томонлар ўзаро келишган ҳолда битимни бекор қилишган
Фото: Насаф ФК
Қаршининг “Насаф” клуби биринчи давра якунига етмасидан ярим ҳимоячи Ислом Кенжабоев билан шартномани бекор қилди.
Клуб матбуот хизматига кўра, 25 ёшли футболчи ўзаро келишган ҳолда битим тўхтатилган. 25 ёшли футболчи бу мавсумда жароҳат сабаб атиги 3 ўйинда майдонга тушиб, 25 дақиқа ҳаракат қилди. У икки мавсумдан бери гол уролмаяпти.
Ҳозирча унинг қайси жамоага бориб қўшилиши маълум эмас.
Розикжон Султонмуродов
Журналист