Ислом Кенжабоев — «Қизилқум» футболчиси
Фото: Насаф ПФК
Мавсумнинг иккинчи қисмига жиддий тайёргарлик кўраётган “Қизилқум” илк харидини эълон қилди.
Навоийликларга бегона бўлмаган, амалдаги Ўзбекистон чемпиони, тажрибали ярим ҳимоячи Ислом Кенжабоев яна "олтин изловчилар" сафида ҳаракат қилади.
Футболчи ва клуб раҳбарияти ўртасида 1 ярим йиллик шартнома имзоланди.
Кенжабоев биринчи даврани “Насаф"да ўтказган, бироқ жароҳати сабаб “аждарлар”ни тарк этганди.
Баҳром Бобонов
Редактор