Хожиакбар Алижонов ўзбек классикоси олдидан \"Пахтакор\" мухлисларини қўллаб-қувватлашга чорлади
PHOTO: Google
19 апрел куни суперлига 6 туридан ўрин олган “Нефтчи”-"Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу қарама-қаршилик олдидан “Шерлар”нинг тажрибали футболчиси Хожиакбар Алижонов ўзбек классикоси ҳақида фикр билдирди:
"Икки азалий рақиблар ўртасидаги ўйиндан ажойиб муҳит бўлишига умид қиламан. Мухлисларимиздан охирги баҳслардагидек қўллаб туришни кутаман",-дейди Алижонов
Эслатиб ўтамиз “Нефтчи”-"Пахтакор" баҳси соат 20:15да Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Иброҳим Жалолов
Редактор