locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Холанд Де Брюйн шарафига баннер яратиш учун “Манчестер Сити” мухлисларига 5000 евро хайрия қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Холанд Де Брюйн шарафига баннер яратиш учун “Манчестер Сити” мухлисларига 5000 евро хайрия қилди
ФОТО: Getty Images
Англия кубоги
17.05.2025, Як.
Кристал Пэлас
1
Манчестер Сити
0

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоани тарк этаётган Кевин Де Брюйнега бағишланган баннер яратиш учун клуб мухлисларига 5000 евро хайрия қилди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

“Шаҳарликлар” мухлислари ушбу баннерни Англия Кубоги финалидан ўрин олган “Кристал Пэлас”га қарши ўйин олдидан кўрсатишган.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчи 2015-йилдан буён “Манчестер Сити” сафида тўп сурмоқда. Бу давр ичида у 6 марта Англия чемпиони бўлди, 5 марта Англия Лига Кубоги, 2 марта Англия Кубоги, 1 мартдан Чемпионлар Лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бош совринни қўлга киритган.

Де Брюйн барча турнирлар доирасида 420 та ўйинда майдонга тушиб, 108 та гол ва 177 та голли узатмани амалга оширган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг