Гвардиола Англия Кубоги финалидаги мағлубиятга изоҳ берди
ФОТО: Getty Images
Англия кубоги
17.05.2025, Як.
Кристал Пэлас
1
Манчестер Сити
0
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола “Кристал Пэлас”га қарши Англия Кубоги финалидаги 0:1 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Биз ғалаба қозона олмадик, чунки ўйин режаси иш бермади. Лекин мен ҳеч нарсадан афсусланмайман. Биз “Саутгемптон”да кечагидан ҳам ёмонроқ ўйнадик.
Имкониятимиз бор эди, лекин рақиб жарима майдончаси ичида жуда кўп ўйинчи бўлса, бу осон эмас. Энди биз дам оламиз”, - дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, “Кристал Пэлас” клуб тарихи илк бор Англия Кубоги соҳибига айланди.
Насрулло Каримов
Журналист