locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хаверц ЕЧЛ финали олдидан фикр билдирди

Финал ўйини 30 май куни Венгрия пойтахти Будапештда бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хаверц ЕЧЛ финали олдидан фикр билдирди
ФОТО: Getty images
Чемпионлар лигаси
30.05.2026, Як.
ПСЖ
1
Арсенал
1

«Арсенал» ҳужумчиси Кай Ҳаверц ПСЖга қарши бўлажак Чемпионлар лигаси финали олдидан ким фаворит эканлиги ҳақида ўйламаётганини тан олди. Ўйин шанба куни, 30 майда бўлиб ўтади.

«Ростини айтсам, мен бу ҳақда (ким фаворит, ким аутсайдер) ўйламаяпман ҳам. ПСЖ ўтган йили турнирда ғолиб чиққан, шунинг учун улар ўтган мавсумда Европадаги энг яхши жамоа бўлган бўлса керак. Ва бу йил улар яна ақл бовар қилмайдиган мавсумни ўтказишмоқда.

Клубимиз учун бу финалга иккинчи бор чиқишимиз, лекин биз ўзимизга тўлиқ ишонамиз. Биз бир неча йилдан бери энг юқори савияда курашиб келяпмиз ва ниҳоят Премьер-лигада ғолиб чиқдик. Ўйлайманки, бу ҳам бизга катта туртки беради. Ва сиз аутсайдермисиз ёки бошқами, бунинг аҳамияти йўқ.

Биз майдонга тушиб, уларни мағлуб этамиз. Демак — фақат олға», — дея Ҳаверцнинг сўзларини келтиради The Athletic.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг