locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Витинья — Чемпионлар лигаси ҳал қилувчи баҳсининг энг яхши ўйинчиси

Витинья илк дақиқаларданоқ майдонга тушди ва қўшимча бўлимларнинг 106-дақиқасида захирага олинди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Витинья — Чемпионлар лигаси ҳал қилувчи баҳсининг энг яхши ўйинчиси
ФОТО: Getty images
Чемпионлар лигаси
30.05.2026, Як.
ПСЖ
1
Арсенал
1

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Витинья Лондоннинг «Арсенал»ига қарши 2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар лигаси финалининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Учрашув 1:1 (пен. 4:3) ҳисобида парижликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Витинья илк дақиқаларданоқ майдонга тушди ва қўшимча бўлимларнинг 106-дақиқасида захирага олинди. Ярим ҳимоячининг тўп узатишлари аниқлиги 97 фоизни ташкил этди.

Мусобақанинг ярим финал босқичида «ПСЖ» икки ўйин натижасига кўра Мюнхеннинг «Бавария»сини 6:5 ҳисобида мағлуб этганди. Лондоннинг «Арсенал»и мусобақанинг шу босқичида икки учрашув натижасига кўра Мадриднинг «Атлетико»сидан устун келганди (2:1).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг