«ПСЖ» - Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун асосий даъвогар (Opta)
Ўйин Будапештдаги “Пушкаш Арена” стадионида бўлиб ўтади.
ФОТО: Getty images
Чемпионлар лигаси
30.05.2026, Як.
ПСЖ
1
Арсенал
1
Opta суперкомпьютери Чемпионлар лигасининг “ПСЖ” ва “Арсенал” ўртасидаги финал учрашуви (30-май) фаворитини эълон қилди. Франция грандининг совринни сақлаб қолиш имконияти 56 фоизга, “канонирлар”нинг ғалаба қозониш эҳтимоли эса 44 фоизга баҳоланмоқда. Бу ҳақда Opta Analyst сайти хабар бермоқда.
Ўйин Будапештдаги “Пушкаш Арена” стадионида бўлиб ўтади. Учрашувни бош ҳакам сифатида Даниел Зиберт бошқаради.
“ПСЖ” УЕФА Чемпионлар лигасининг 2024/2025 йилги мавсуми ғолибига айланди. Ўтган турнир финалида Париж жамоаси Милан “Интер”ини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист