Хакими ва Дембеле «Арсенал»га қарши ўйнайдими?
L’Équipe нашри бу футболчиларнинг ҳолатига эътибор қаратди.
ФОТО: Getty images
Чемпионлар лигаси
30.05.2026, Як.
ПСЖ
1
Арсенал
1
“ПСЖ” қанот ҳимоячиси Ашраф Хакими 30 май куни “Арсенал”га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финалида асосий таркибда майдонга тушмаслиги эҳтимоли юқори. Бу ҳақда L’Équipe хабар берди.
Манбага кўра, Усмон Дембеле эса болдир мушаги жароҳатидан сўнг ҳозирча индивидуал дастур асосида машғулот ўтказмоқда. Унинг атрофидагилар футболчининг “Арсенал”га қарши ўйинда асосий таркибда тушишига умид билдирмоқда.
Аммо агар у 26 май куни жамоавий машғулотларда иштирок этмаса, финалга тайёрлиги борасида шубҳалар пайдо бўлиши мумкин.
Хакими 28 апрель куни “Бавария”га қарши Чемпионлар лигаси ярим финалининг биринчи ўйинида (5:4) сон қисмидан жароҳат олган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист