locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Галатасарой” Тер Штегенга қанча маош таклиф қилаётгани маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Галатасарой” Тер Штегенга қанча маош таклиф қилаётгани маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген “Галатасарой”дан илк шахсий шартнома таклифини қабул қилди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, турк гранди 33 ёшли голкиперга ҳар мавсум учун 5 миллион евро тўлашга тайёр. Таъкидланишича, “Галатасарой” Тер Штегеннинг тўлиқ трансфери ёки мавсум охирида сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, германалик посбон ўтган мавсум барча турнирларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, биттасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 12 миллион евросга баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг