locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фоден АПЛда 200 та ўйин ўтказган энг ёш иккинчи футболчига айланди

Англиялик футболчи бу натижага 25 ёш 158 кунлигида эришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фоден АПЛда 200 та ўйин ўтказган энг ёш иккинчи футболчига айланди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
02.11.2025, Як.
Манчестер Сити
3
Борнмут
1

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Фил Фоден АПЛнинг 10-туридан ўрин олган «Борнмут»га қарши учрашувда (25 ёш 158 кунлигида) Премьер-лигадағы 200-ўйинини ўтказди.

Squawka маълумотларига кўра, Фоден 2000 йил ёки ундан кейин туғилган футболчилар орасида АПЛда 200 ўйин ўтказган иккинчи футболчига айланди. Биринчиси — «Арсенал» футболчиси Букайо Сака.

Бундан ташқари, Фоден «Манчестер Сити» тарихи-да бу кўрсаткичга эришган энг ёш футболчи сифатида клуб рекордини янгилади. Аввалги рекорд Раҳим Стерлингга тегишли эди — у 26 ёш 284 кунлигида 200-ўйинга чиққанди.

Маълумот учун, Фоден жорий мавсум барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 80 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг