Филип Иванович — \"Сўғдиёна\" футболчиси
Фото: Сугдиёна ПФК
Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ёзги трансфер ойнасида ўз таркибини тажрибали футболчилар билан кучайтиришда давом этмоқда.
Маҳоратли ва тажрибали ҳимоячи Филип Иванович жиззахликлар билан бир ярим йиллик меҳнат шартномаси имзолади.
Маълумот учун: Филип Иванович профессионал фаолияти давомида қуйидаги жамоалар сафида ўзини намоён этган:
"Хайдук" Белград
"Радник"
"Сабаҳ"
"Теута"
"Раднички"
"Навбаҳор"
"Сўғдиёна" ПФК номидан Филип Ивановичга клубимизга хуш келибсиз деймиз! Унга омад ва улкан муваффақиятлар тилаймиз!" — дейилади жиззахликларнинг расмий баёнотида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист