locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фарруҳ Сайфиев янги мавсумда ҳам “Нефтчи” сафида ҳаракат қилишда давом этади

Клуб ва футболчи ўртасидаги шартнома яна бир йилга узайтирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фарруҳ Сайфиев янги мавсумда ҳам “Нефтчи” сафида ҳаракат қилишда давом этади
photo: Neftchi FK

Жамоамиз чемпионлик йўлидаги муваффақиятга муносиб ҳисса қўшган тажрибали ҳимоячи Фарруҳ Сайфиев янги мавсумда ҳам “Нефтчи” сафида ҳаракат қилишда давом этади. Клуб ва футболчи ўртасидаги шартнома яна бир йилга узайтирилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси бўлган Фарруҳ Сайфиев жорий мавсумда жамоамиз либосида 19 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу ўйинларнинг 13 таси ғалаба билан якунланган бўлиб, футболчи Суперлига баҳсларида жами 1406 дақиқа ҳаракат қилди.

"Майдондаги барқарор ўйини, тажрибаси ва ишончли ҳимояси билан ажралиб турадиган Фарруҳ Сайфиев келаси мавсумда ҳам фарғоналиклар олдига қўйилган юксак мақсадлар йўлида муҳим роль ўйнашига ишонамиз.

Футболчига янги мавсумда жамоамиз сафида омад, мустаҳкам соғлиқ ва ёрқин ғалабалар тилаймиз",-деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг