locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фабио Каппаваро: Эртага барча мухлисларимиз бизни томоша қилади

Колумбияга қарши учрашув олдидан расмий матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фабио Каппаваро: Эртага барча мухлисларимиз бизни томоша қилади
photo: UFA
Жаҳон чемпионати
17.06.2026, Як.
Ўзбекистон
1
Колумбия
3

Колумбияга қарши учрашув олдидан расмий матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда #МиллийЖамоа бош мураббийи Фабио Каппаваро ҳамда жамоамиз Сардори Элдор Шомуродов иштирок этди.

"Хайрли кеч барчага. Бу биз учун илк Жаҳон чемпионати ҳисобланади. Эртага барча мухлисларимиз бизни томоша қилади, барча футболчиларимиз эртанги ўйинга тайёр.

Ҳусанов албатта муҳим ҳимоячиларимиздан биттаси, у ҳали янада юқори даражага чиқиш имконияти бор. У айни пайтда ҳам юқори даражада ўйинлар кўрсатиб келмоқда.

Ўйлайманки, бу ерда энг яхши фазилатларимизни, ўзбекларнинг менталитетини намоиш қилишга келганмиз. Мен жамоа билан ишлаганимда ўз тажрибамни улашишга ҳаракат қилдим. Чунки мен ҳам қачонлардир илк бор Жаҳон чемпионатида дебют қилганман ва ўз тажрибаларимни етказиб бормоқдаман.

Колумбия ва Португалия каби жамоалар юқори даражадаги ўйин намоиш этишади. Уларнинг таркибида кучли футболчилар бор. Уларга қарши ўйинда эҳтиёткорлик билан ўйнаймиз. Бироқ Колумбияда нафақат Хамес, балки кўплаб яхши даражадаги футболчилари бор.

Колумбияни таҳлил қилдик, охирига қадар ўйнайди. Биз ҳам ўз имкониятимизни намоиш этиб, майдонга тушамиз", — деди Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг