Фабио Каннаваро: «Мусобақанинг ҳар бир учрашувидан завқланишимиз ва тажриба олишимиз керак»
Бугун Колумбияга қарши учрашув олдидан расмий матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда #МиллийЖамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳамда жамоамиз сардори Элдор Шомуродов иштирок этди.
Биз ушбу стадионга аввал ҳам келганман, бу ерда Марадона энг ёрқин голларини киритган. Биз ҳам ушбу тарихий стадионда илк ўйинимизни ўтказаётганимиздан хурсандмиз.
Менинг фикримча, сиз нимагадир етишмоқчи бўлсангиз, қийинчиликдан ўтишингиз керак, барчага буни исботлашингиз керак. Машғулотларда қийинчиликлар бўлиши бу табиий ҳолат.
ЎФА академияларга, инфратузилмаларга жуда ҳам кўп эътибор қаратмоқда. Мамлакатда футбол ривожланиб бормоқда. Бу Ўзбекистон учун илк Жаҳон чемпионати. Мен Ўзбекистоннинг илк Жаҳон чемпионатида бош мураббий сифатида иштирок этаётганимдан хурсандман.
Мен футболчи сифатида Жаҳон чемпионатида иштирок этганман, бироқ мураббий сифатида иштирок этиш барибир бошқача. Футболчи сифатида ва мураббий сифатида тайёргарлик бошқа бошқа нарса. Чунки сиз барча футболчиларингиз билан гаплашишингиз керак.
Бизни жуда ҳам қизиқ ва шиддатли ўйинлар кутиб турибди. Рақибларимиз ҳам юқори даражадаги жамоалар. Биз илк бор бу мусобақада иштирок этяпмиз, ушбу мусобақанинг ҳар бир учрашувидан завқланишимиз ва тажриба олишимиз керак", — деди Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи.