locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Шомуродов: Миллий жамоа сардори сифатида қатнашиш — мен учун катта ғурур

Колумбияга қарши учрашув олдидан расмий матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Элдор Шомуродов: Миллий жамоа сардори сифатида қатнашиш — мен учун катта ғурур
photo: UFA

Бугун Колумбияга қарши учрашув олдидан расмий матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда #МиллийЖамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳамда жамоамиз сардори Элдор Шомуродов иштирок этди.

"Ҳамманинг кайфияти аъло даражада, илк бор Жаҳон чемпионатида қатнашяпмиз. Ҳаяжон бор, лекин ҳеч қандай босим йўқ. Барча футболчиларимиз ушбу ўйинни интиқлик билан кутяпти.

Узоқ кутилган Жаҳон чемпионати терма жамоа сардори сифатида қатнашиш — мен учун катта ғурур. Эртага ижобий натижа қайд этишимизга умид қиламан. Халқимиздан эса бизни қўллаб-қувватлашини сўраб қоламан. Бизда босим йўқ, эртага биз жамоамиз билан биргаликда тўлиқ тайёр бўламиз", — деди Ўзбекистон миллий жамоаси сардори.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг