Эксклюзив. \"Шўртан\"нинг вақтинча бош мураббийи номи маълум бўлди
ФОТО: Шўртан
Хабарингиз бор, Ғузорнинг "Шўртан" клуби бош мураббийи Анвар Бердиев истеъфога чиқарилди.
Sports24.uz маълумотига кўра, "Шўртан" жамоасини вақтинча ёрдамчи мураббий Элдор Мойлиев бошқариб туради. Маълумот учун, футболчилик фаолиятида "Шўртан" шарафини ҳимоя қилган Мойлиев ОФК инструктори ҳисобланади ва мураббийлик Про лицензияси мавжуд.
Элдор Мойлиев шу йилнинг январь ойида "Шўртан" клуби академиясига директор этиб тайинланган эди.
Фарҳод Файзиев
Эксперт